Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорларга мурожаати қабул қилинди

2019-11-11 | Жамият

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча йўллар очилиб, қулай ишбилармонлик муҳити яратиб берилмоқда. Давлатимиз раҳбари 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бунга муҳим эътибор қаратди.
 
Фарғона вилоятида тадбиркорлик илмини эгаллаган уддабурон ишбилармонлар кўп. Аҳолиси деярли 4 миллион нафарга етаётган вилоят ҳар жиҳатдан мамлакат миқёсида муносиб ўринга эга. Жумладан, тадбиркорлик борасида ҳам. Биргина тадбиркорлик субъектларининг вилоят саноат маҳсулотларидаги улуши 42,6 фоиздан ошди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури асосида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 32 мингта фуқароларга 563 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Тикувчилик, чорвачилик, ёғочсозлик каби соҳаларга ихтисослашган ўнлаб оилалар элга танилди.
 
Вилоятда умумий майдони 103 гектардан иборат 14 та кичик саноат зоналарида бугунги кунда 125 миллиард сўмлик 46 та лойиҳалар ишга туширилди. Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам хорижий сармоя иштирокида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар 4 та сектор раҳбарлари ва бошқарма, ташкилот раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар давомида ҳамда 15 мингга яқин тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда тушган 1 минг 960 та мурожаатлар, Бош вазир қабулхонасига тушган 1 минг 361 та муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди. Шу билан бирга шаҳар ва туманларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, муаммоларни амалий ҳал этиш борасида ишлар талайгина.
 
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев тадбиркорларга доимо кўмакчи эканлигини билдириб, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни тинглади. Тадбиркорларнинг саволларига мутасадди идоралар вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.
 
Учрашувда вилоят ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда жумладан шундай дейилади:
 
“Тадбиркорга давлат ва ҳуқуқ назорат идоралари илгари “ўгай” кўз билан қарагани сир эмас. Бундай муносабат маълум муддат одамларда тадбиркорликка қизиқишни сусайтирди. Аммо энди ҳеч қачон бундай бўлмайди. Тадбиркорликка ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки тадбиркорликка фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қурилади. Ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади.
 
Тадбиркорни ўз ишидан қолдириб мажлисбозлик қилишга бутунлай чек қўйилади”.
 

М.СУЛАЙМОНОВ

Манба: ЎзА

Поделиться