Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки техник ёрдам гуруҳининг миссияси билан учрашув ўтказилди

2019-11-11 | Жамият

Давлат статистика қўмитасида катта иқтисодчи-статист Мустафо Динч бошчилигидаги Жаҳон банки техник ёрдам гуруҳининг миссияси иш бошлади. Жорий йил 11 ноябрдан 15 ноябрга қадар давом этадиган учрашувларнинг асосий мақсади -­­­­­­­ ­­Ўзбекистон статистикасини ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳасининг якуний вариантини тайёрлашдан иборат.

2019 йил 11 ноябрь куни мазкур миссия доирасида Давлат статистика қўмитаси Раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон статистикасини ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳасининг якуний вариантини тайёрлаш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Жаҳон банки техник ёрдам гуруҳининг миссияси Миллий ривожланиш стратегиясининг таркибий қисмларини тайёрлаш ҳамда статистика амалиётининг энг муҳим масалалари бўйича қўмита билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться