Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фориш туманидаги тадбиркорлик субъектлари раҳбар (вакил)лари ҳамда чет эл инвесторлари диққатига
2019-11-11 | Иқтисодиёт
Ҳурматли тадбиркорлар!
2019 йил 21 ноябрь куни соат 10:00да Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, вилоят ҳокимлиги, мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида Жиззах вилояти Фориш тумани «Оқтепа» МФЙ Тутак қишлоғи 1-уй, 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эл инвесторлари учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилади.
Изоҳ: Сайёр қабулда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари раҳбар (вакил)лари ҳамда чет эл инвесторлари фуқаролик паспорти ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари билан рўйхатга олинади.
Мурожаат учун телефон: Вилоят қабулхонаси (72) 223-11-00, туман қабулхонаси (72) 452-11-33.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш
қабулхонаси маъмурияти
Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги