Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шифокорлар шарафланди
2019-11-11 | Соғлиқни сақлаш
2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.
Шу муносабат билан 9 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги “Ширбудин” тантаналар саройи вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорлар, ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик билан гавжум бўлди. Улар иштирокида бу ерда Тиббиёт ходимлари куни нишонланди.
Байрам тадбирида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев иштирок этди ва тиббиёт соҳаси ходимларини байрам билан қутлади.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги