Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИҚХММИда Ҳиндистон делегацияси

2019-11-11 | Таълим

2019 йил 8 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида институт раҳбарияти ва Ҳиндистоннинг Манипал университети делегацияси ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Ҳиндистоннинг Манипал университетлар гуруҳи ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан бошланган ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

Учрашув давомида ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзаков Ўзбекистонда олий таълим тизимида, шу жумладан институтда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар ҳамда устувор мақсадлар тўғрисида маълумот берди.

Доктор А.Шарма Манипул университетлар гуруҳи фаолияти ҳамда мазкур ташриф ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадлари тўғрисида батафсил тўхталиб, Ўзбекистон, жумладан ТИҚХММИ билан олий таълим ва илмий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш мақсадидаги таклифларни ўртага ташлади.

Икки томон вакиллари ўзаро манфаатларга мос келувчи қатор йўналишларни белгилаб, тезкор ҳаракатларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни дастлабки босқичида:

А) олий таълим соҳасида профессор ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, профессор ўқитувчиларнинг стажировкаси ва алмашинуви дастурлари, ҳамкорликда ўқув материаллари ва воситаларини яратиш, магистратура босқичида ҳамкорликдаги қўшма дастурларни амалга ошириш каби йўналишлар белгилаб олинди;

Б) илмий фаолият соҳасида – қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий семинар ва анжуманлар ўтказиш, ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Учрашув қатнашчилари томонидан ҳар бир олий таълим муассасасининг муайян кучли томонлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва интеграция асосида ҳар икки томоннинг янада жадалроқ ривожланишига туртки бўлиши эътироф этилди. Ҳар икки томондан масъул ходимлар белгиланиб ўзаро ҳаракат режалари келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться