Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистоннинг 4 шаҳрида Наманган савдо уйлари очилади

2019-11-08 | Иқтисодиёт

Покистоннинг Карачи, Лаҳор, Пешовар ва Мултон шаҳарларида Наманган савдо уйлари очилади. Покистоннинг “Najeb Consultants Pvt” компанияси билан ҳамкорликда очиладиган бу савдо офисларида Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган текстил ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади. Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда “Najeb Consultants Pvt” компанияси ўртасида бу ҳақда келишув имзоланди.

7 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда имзоланган келишувга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда “Najeb Consultants Pvt” раҳбари Нажиб Мушрак Вохра имзо чекдилар.

“Ўзбекистон билан, Наманган билан ҳамкорлик қиламиз деган компаниялар кўп бўлиши мумкин, лекин биз бу ҳамкорликни амалда қилаётган компаниялардан биримиз" деб қайд этди Нажиб Мушрак Вохра. “Афғонистон орқали Покистонга Ўзбекистон маҳсулотларини сотишни йўлга қўйганмиз. Узоқ йиллардан бери Покистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган Ҳиндистон билан бугунги кунда муносабатларимиз бироз таранглашган. Эрон билан санкциялар туфайли тижорат қилиш имконияти кам. Бундай вазиятда Ўзбекистон Покистонга катта ҳажмларда экспорт таклиф қилиш имконияти мавжуд. Буни амалга оширишда асосий рол ўйнамоқчимиз".

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, покистонлик ишбилармонга Покистон шаҳарларида очилаётган Наманган савдо уйлари билан бир қаторда вилоятнинг Поп туманида йирик логистика маркази ташкил этишни таклиф қилди. Бундай логистика маркази нафақат Наманган, балки водийнинг бошқа вилоятларидан ҳам маҳсулотларни йиғиш ва қадоқлаш учун қулайлик яратиши таъкидланди. Нажиб Мушрак Вохра томонидан бу таклиф ижобий қабул қилинди.

БАА ва Саудия Арабистони каби мамлакатлар билан ҳам ҳамкорлик ичида эканликларини айтиб ўтган “Najeb Consultants Pvt” раҳбари, Наманганда етиштирилган органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бу мамлакатларда ҳам талаб катта эканини, бироқ авиатранспорт билан юк ташиш нархлари бироз баланд эканлиги, етказиладиган маҳсулотларнинг таннархини кўтариб, рақобатбардошлигини пасайтираётганини қайд этди ва борада чегирма берилиши таъминланса, экспорт ҳамжини бир неча бор кўтариш имкони борлигини таъкидлади. Вилоят ҳокимлиги томонидан бу масалада ёрдам берилишига келишиб олинди.

Учрашувда Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов ҳам иштирок этди.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться