Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Саудия Арабистонида Ислом мамлакатларининг стандардлар ва метрология институти Бош ассамблеясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди
2019-11-07 | Жамият
Дунёнинг 39 та давлатларидан 100 тадан ортиқ мутахассислари иштирок этган Миллий стандартлаштириш ташкилотларининг халқаро тадбирида SMIIC 2016-2020 ривожланиш стратегияси, Ҳалол мувофиқлик тизими ва хизматлари, стандартлаштириш соҳасидаги ривожланишнинг истиқболли йўналишларини аниқловчи муҳим масалалари, иқтисодиётнинг юқори технологик доираларида стандартлаштиришни ривожлантириш, стандартлаштиришда давлат иштироки, давлатлараро ҳамкорлик, стандартлаштириш соҳасида ИТ-технологияларининг замонавий восита сифатида қўлланишига оид масалалар ўзаро муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезиа, Таиланд, Миср стандартлаштириш идоралари ўртасида стратегик ва икки томонлама ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги