Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Солиқ текширувларини самарали бошқариш тизими жорий этилади
2019-11-06 | Иқтисодиёт
Унда “Солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси, солиқ текширувлари ва таҳлика-таҳлил юзасидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида 2 ҳафта мобайнида ўтказилган ўқув машғулотларининг якуний хулосалари муҳокама қилинди.
Халқаро валюта жамғармаси томонидан таклиф этилаётган “Case management system” (Солиқ текширувларини бошқариш тизими) ёрдамида солиқ текширувларининг қай даражада самарали амалга оширилаётгани назорат қилиб борилади.
Таъкидланишича, солиқ текширувларини самарали ташкил қилиш учун энг аввало, юқори малакали солиқ аудиторларини тайёрлаш талаб этилади. Шу боис бу йўлда махсус ўқув машғулотлари дастури тайёрланди.
Учрашув якунларига кўра билдирилган тавсиялар асосида Давлат солиқ қўмитаси ва ХВЖ ўртасида ҳамкорликка оид “Йўл харитаси” ишлаб чиқилишига келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси