Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тадбиркорлар диқатига!
2019-11-06 | Жамият
«Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 05-1073 сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти O’z DSt 3413:2019 Қишлоқ хўжалигига оид ишлаб чиқаришни интеграциялашган бошқариш тизими (GLOBAL G.A.P.) стандарти қабул қилинди.
Ушбу стандартнинг қабул қилиниши истеъмолчиларга хавфсиз ва сифатли мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш, экспорт қилиш ва жаҳон бозорларига киритиш учун кенг имкониятлар яратиб беради.
Стандартдан кўзланган асосий мақсад – бу озиқ-овқат хавфсизлиги, истеъмолчилар саломатлиги ва хавфсизлиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилишдир.
Стандартни олиш масалалари бўйича қуйидаги манзил бўйича Стандартлар институтига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Чапаната кўч., 98, Телефон: (+99871) 253-85-67, Факс: (+99871) 253-71-34, e- mail: info@smsiti.uz
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги