Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2019-11-06 | Сиёсат

2019 йилнинг 5 ноябрь куни Рига қалъасида Ўзбекистон Республикасининг Элчиси Қадамбай Султанов Латвия Республикаси Президенти Эгилс Левитсга ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Латвия раҳбари унинг мамлакати Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда жадал амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Рига Тошкентнинг ислоҳчилик саъй-ҳаракатларига бундан кейин ҳам кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартиби, минтақавий ва халқаро кўп томонлама тузилмалар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ доирасидаги алоқаларнинг кўплаб масалалари ва Марказий Осиёда минтақавий ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Халқлар ўртасидаги алоқаларни (people-to-people ties) мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари таъкидланди.

Учрашувда Латвия Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Солвейга Силкална ҳам иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться