Эртага, 5 ноябрь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинади.
Шунингдек, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш каби муҳим масалалар юзасидан маълумот тақдим этилади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!
Рўйхатдан ўтиш учун:
97 754 71 11 (telegram)
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги