Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ОҲИЧК Котибиятининг Ижрочи директори билан учрашув

2019-11-04 | Сиёсат

2019 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Котибияти Ижрочи директори Ҳабибулло Мирзозода билан учрашди. У 2 ноябрь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ОҲИЧК ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар, шу жумладан, мамлакатимизнинг ушбу ташкилотдаги ролини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳабибулло Мирзозода Ўзбекистон делегациясининг жорий йил 15 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ОҲИЧК Давлат раҳбарлари саммитидаги иштирокини ва Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни юқори баҳолади. У ёшлар радикаллашувига қарши биргаликда курашиш ва динлараро ҳамкорлик соҳасида мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигини тўғрисидаги мамлакатимиз раҳбари фикрлари ОҲИЧКнинг барча 27 иштирокчи давлатлари учун муҳим эканлигини таъкидлади.

ОҲИЧК доирасида илм-таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон таклифига алоҳида аҳамият қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться