Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-11-04 | Технологиялар

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Унда “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинади.
 
Шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш каби муҳим масалалар юзасидан маълумот тақдим этилади.
 
Тадбирда “Ўзбекистон почтаси”, Beeline, Ucell, UMS, “Ўзбектелеком” АЖ, Матбуот тарқатувчи, Инха университети, ТАТУ ва бир қатор соҳа муассасаларидан ҳам вакиллар иштирок этишади.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
 
97 754 71 11   (telegram)
71 244 24 09
 

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться