Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.
Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Нурулло НАСРИЕВ, Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА