Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Битим имзоланди

2019-11-01 | Сиёсат

2019 йилнинг 31 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Буюк Британиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Битим кенг қамровли ҳужжат бўлиб, у амалдаги ҳуқуқий асосни сақлаш ва томонлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илмий-техникавий, молиявий ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу халқаро ҳужжат Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан сўнг Ўзбекистон - Буюк Британия ҳамкорлигининг шартномавий муносабатлари давомийлигини таъминлашга ва барча соҳаларда ҳар томонлама амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга имкон яратади.

Шартнома томонларнинг ички давлат жараёнларининг бажарилиши тўғрисидаги сўнгги ёзма маълумот олинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.

Ҳужжатда шартномани кучга киргунга қадар вақтинча қўллаш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться