Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ Бош котиби билан учрашув
2019-11-01 | ШҲТ
2019 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган ШҲТ Бош котиби Владимир Норов билан учрашди.
Учрашувда 1 ноябрь куни очиладиган ҲРК мажлиси кун тартибига киритилган ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳамда ташкилотда Ўзбекистон амалий иштирокининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги