Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2019 йил Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси ўз ишини бошлади

2019-10-30 | Технологиялар

2019 йил 28 октябрь куни Шарм-ел-Шайх (Миср) шаҳрида Халқаро электралоқа Иттифоқи (ХЭИ) нинг 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси (БРК-19) ўз ишини бошлади.

Ҳар уч-тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси ХЭИ Радиоалоқа регламентини, радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро шартномани қайта кўриб чиқишга ваколатли. БРК-19 натижалари чекланган орбитал-частота ресурсларидан фойдаланишни охирги фойдаланувчилар манфаати учун бошқаришни яхшилайди, тартибга солиш органлари ва умуман бутун дунё бўйлаб радиоалоқа учун таъсир кўрсатади.

БРК-19 да эртанги рақамли иқтисодиётда муҳим рол ўйнайдиган ва телекоммуникация ва АКТ соҳасига катта таъсир кўрсатадиган энг замонавий технологик янгиликларга бўлган талаблар кўриб чиқилади.

Халқаро ташкилотлар, ускуналар ишлаб чиқарувчилар, тармоқ операторлари ва тармоқ форумларини ифодаловчи 193 ХЭИ га аъзо давлатларидан 3500 дан ортиқ иштирокчи, шунингдек ХЭИ радиоалоқа секторининг 267 нафар аъзоси БРК-19да ўз фаолиятини бошлайди .

Радиочастота спектридан фойдаланишда республика манфаатларини ҳимоя қилиш учун БРК-19 да Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмуриятини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электромагнит мослашув маркази" ДУК ва “UNICON.UZ" ДУК мутахассислари тақдим этадилар.

БРК-19  иши давомида ХЭИ Радиоалоқа секторининг сўнгги тўрт йил давомида ўтказилган тадқиқот натижаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш, шунингдек, ХЭИ ва минтақавий ташкилотларнинг (БРК-19) кун тартиби масалалари бўйича улушлари (таклифлари) асосида 30 дан ортиқ масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади. БРК-19  иши 22 ноябрь 2019 йилгача давом этади.

Маълумот учун:

БРК-19 очилиш маросимида Миср Араб Республикаси Президенти Абдул-Фаттааҳ Саид Ҳусайн Халил Ас-Сииси, ХЭИ бош котиби Хоулин Чжао, Миср алоқа ва ахборот технологиялари вазири Амир Талаат, ХЭИ Радиоалоқа бюроси директори Марио Маневич сўзга чиқди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться