Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд Давлат университетининг Европа университетлари билан ҳамкорлиги

2019-10-28 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида Самарқанд Давлат университетида амалий ишлар қилинмоқда. Зотан, концепцияда Самарқанд Давлат университетининг дунёдаги нуфузли 500 талик олий ўқув даргоҳлари қаторидан жой олиши белгиланган.

Айни пайтга қадар университетнинг Қўшма ҳамкорлик дастури асосида дунёнинг 70 дан ошиқ мамлакатлари олий ўқув даргоҳлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатгани албатта эътирофлидир. Бир неча кундан буён Самарқанд Давлат университети тарих факультетининг декани, доцент Дилфуза Жўрақулова Нидерландиянинг Лейден университетида бўлиб, талабалар, профессор – ўқитувчилар билан қатор мулоқотлар ташкил этиб, ўзаро тажриба алмашмоқда. Эътиборингизга унинг телефон орқали билдирган фикр-мулоҳазаларини ҳавола қиламиз.

– Юртимиздан анча узоқдаги Европадан ҳамюртларимга самимий саломимни йўллаётганимидан бахтиёрман, - дея суҳбатини бошлади, тарих фанлари доктори, доцент Дилфуза Жўрақулова. – Самарқанд Давлат университети ва мени илиқ кутиб олган Лейден университетига ташрифим сабаби, аввало, ҳар иккала Дорулфунуннинг ўзаро яқин алоқада бўлганлигидандир. Ўтган йили Лейден университетининг икки нафар (Aleksandra Nieweg, Mete Monter) талабаси бизнинг факультетда ўзаро келишилган алмашинув Дастури асосида олти ой мобайнида таҳсил олиб, бир олам таассурот биланқайтгани ҳамменинг бу масканга келишимга имкон яратди. Нидерландиянинг Лейден университети менда ўзгача таассурот қолдирди. Бу ерга келиб, магистр ва докторантларга маъруза ўқиш жараёнида шуни англадимки, Марказий Осиё, хусусан, хорижлик илм аҳли ва талаба ёшларнинг Ўзбекистонга, унинг тарихи ва маданиятига бўлган эътибори, қизиқиши бениҳоя чексиз. Жаҳоннинг бир қанча мамлакатларидан келиб, бу ерда таҳсил олаётган магистр ва докторантларга ўзбек тилида маъруза ўқидим. Хорижлик тингловчиларимга Ўзбекистоннинг хусусан, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднингмозий билан боғлиқ маълумотлари бениҳоя қизиқтирмоқда. Кўҳна диёримизнинг узоқ ва яқин ўтмишдаги маданий мероси, унинг моддий ва номоддий ёдгорликлари, уларга бўлган эътибор, энг муҳими, бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг бой қадимий маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш масалалари борасида амалга ошираётган сиёсати тўғрисида бир қанча маълумотларни бердим.

Мамлакатимизда халқимизнинг тарихини асрашга бўлган эътиборнингкичикроқ бўлса ҳам бир бўлаги ҳисобланган Самарқанд Давлат университети тарих факультетидаги Археология музейи ва бутун бир жамоамизнинг маданий меросимизни сақлаш ва уни ўрганиш билан боғлиқ фаолияти билан хориждаги ҳамкасбларимни бохабар қилдим, таништирдим.

Қизиқарли савол-жавоблар сўнгида уларнинг бир қисми Ўзбекистонга, албатта Самарқандга келиш истагини билдириб, ўзбек тилида миннатдорчилик билдиришди. Европаликларнинг бундай такаллуфидан,Ўзбекистонга бўлган эътиборидан, Юртбошимиз олиб бораётган сиёсат, илм-фанга қаратаётганган ғамхўрлигидан хорижликлар ҳам бениҳоя мамнун булишаётганлигигагувоҳ бўлдим…

Европа сафаридан таассуротларим бир олам. Улар билан яна ўртоқлашишдан умидворман…

Абдулазиз Йўлдошев
(“Халқ сўзи”) тайёрлади.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться