Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон транспорти учун ягона чипта жорий этилади

2019-10-28 | Жамият

2020 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикасида жамоат транспорти учун ягона тўлов тизими жорий этилади. Ушбу маълумот пойтахтимиз Транспорт бошқармасининг матбуот хизмати томонидан берилди.

Ушбу тизимнинг ишлаш тамойили. Чиптани қандай нархда олиш мумкин бўлади?

Ҳажм жиҳатидан банк пластик карточкасига ўхшаш ягона алоқасиз чипта ёрдамида Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидаги ҳар қандай транспорт турида тўлов амалга оширса бўлади. Чиптани тахминан 30 минг сўмга сотиб олиб, мобил телефондаги илова ёки банк пластик карточкаси орқали (шу жумладан, халқаро тўлов тизимлари ёрдамида) маблағ билан тўлдириб бориш мумкин. Янги метро бекатларида турникетлар ушбу тизим жорий қилиниши учун мослаштирилиб бўлган.

Тўрт турдаги тариф амал қилади: пенсионерлар, талабалар ва ўқувчилар учун, имтиёзли чипта, ҳамда имтиёзли тариф. Транспортдан фойдаланиш учун тўлов ҳар бир ҳудудда ўрнатилган транспорт тўловига боғлиқ бўлиб, йўловчиларнинг турли тоифалари учун имтиёз ва чегирмаларни ҳисобга олиб боради. Чипталарда чипта эгасининг расми туширилган бўлиши режалаштирилган.

Транспортда ягона чиптадан қандай фойдаланилади?

Жамоат транспорти сафар учун тўловни ўзи ечиб оладиган ҳисоб қурилмалари билан таъминланади. Йўловчи чиптани қурилмага яқинлаштирса етарли, тўлов автоматик равишда ечилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться