Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ольга Забелинская Осиё чемпионлигини қўлга киритди

2019-10-21 | Спорт

Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати ўтиб бормоқда. Кеча ўтказилган беллашувлар терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг юқори натижа қайд этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Кумуш медаль мезбон жамоа вакилига насиб этган бўлса, гонгконглик Б.Леунг бронза медали билан тақдирланди.

Велотрек. Осиё чемпионати. Ж.Корея
Аёллар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 32 очко

2. А.На (Жанубий Корея) – 28
3. Б.Леунг (Гонгконг) – 26

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться