Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспертлар гуруҳининг ТИВдаги учрашув

2019-10-21 | Сиёсат

2019 йилнинг 18 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги биносида халқаро ҳуқуқ кодификацияси ва унинг прогрессив ривожланиши масалалари бўйича идоралараро экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ва бошқа идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан қуйидаги мавзулар бўйича ишлаб чиқилаётган моддалар ва хулосаларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди:

- “Умумий халқаро ҳуқуқнинг императив нормалари (jus cogens)”;

- “Инсониятга қарши жиноятларни олдини олиш ва улар учун жазо";

- “Ҳуқуқнинг умумий тамойиллари";

- “Давлат мансабдор шахсларининг чет эл жиноий юрисдикциясидан иммунитети".

Муҳокама якуни бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси Олтинчи қўмитасининг бўлажак мажлиси доирасида муҳокама қилиш мақсадида юқорида кўрсатилган масалалар юзасидан Ўзбекистон томонининг мавқеи бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться