Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Механика соҳасида ҳамкорлик
2019-10-16 | Фан
Хитой халқ Республикасининг Чжан Донг (Shan Dong) провинциясида жойлашган Шандонг Фанлар академияси Автоматика институтининг “Сув ости роботлари” бўлими профессори Жанг Донг (Zhang Dong), “Технологик бозорлар ассоциацияси” раиси Ли Ксинг Жоу (Li Xing Zhou) ҳамда “Shan Dong Eclat Science &Technology Development Co. Ltd” компанияси ижрочи директори Ки Чангхай (Qi ChangHai) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига ташриф буюрдилар.
Ташрифдан асосий мақсад техника соҳасидаги, жумладан, қишлоқ хўжалиги машиналари йўналиши бўйича илмий ишланмалар ишлаб чиқиш, амалиётга кенг жорий қилишда ўзаро тажриба ва фикр алмашиш, кўмаклашиш ва ҳамкорлик қилишдан иборатдир. Ташриф давомида давра суҳбати ташкил этилди, унда Хитойлик олим ва мутахассислар билан Институт раҳбарияти, етакчи олимлари, докторантлар ва мутахассислар иштирок этишди. Суҳбат давомида томонлар ўзлари олиб бораётган илмий изланишлари ва эришилаётган энг муҳим натижалар тўғрисида батафсил маълумот беришди. Суҳбат натижаларига кўра, хитойлик меҳмонлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва келажакда биргаликда илмий изланишлар олиб боришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси