Бугун, 14 октябрь соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман 13 октябрь – “Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни” муносабати билан ташкиллаштирилган бўлиб, куз-қиш мавсумининг Ўзбекистонда қандай ўтиши, фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, довонларнинг қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати ва соҳага оид бошқа маълумотлар тақдим этилади.
Тадбирда, шунингдек, Геология қўмитаси, Сейсмопрогностик марказ, Ўзгидромет маркази вакиллари ҳам иштирок этишади.
Матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги