Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-10-10 | Иқтисодиёт

Бугун, соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
 
Шунингдек, 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш борасида ҳам ахборот берилади.
 
Анжуманда Инвестиция дастурларини йиғиш ва мониторинг килиш бош бошқарма бошлиғи Зафар Хўжаев, Ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиги Иномжон Абдурахмонов иштирок этади.
 
Матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
☎️ Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
71 244 24 09

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться