Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фаластин Элчиси билан учрашув
2019-10-04 | Сиёсат
2019 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Фаластин Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Таршахани билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалари ҳамда мазкур соҳадаги халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Муҳаммад Таршахани Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишнинг жорий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги