Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Италия Элчиси билан учрашув
2019-10-03 | Сиёсат
2019 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Италия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоцци билан учрашди.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар уларни ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда янада ривожлантириш нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳолда муҳома қилинди.
Суҳбатда бўлажак турли даражалардаги Ўзбекистон-Италия учрашувларининг жадвали ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги