Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси

2019-10-02 | Сиёсат

2019 йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Комиссия аъзолари, Ўзбекистон ва Россия парламентлари аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко табрик нутқи билан очиб берди.

Тасдиқланган кун тартибига кўра олий ва юксак даражадаги учрашувларда тузилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилди. Шу муносабат билан Комиссия аъзолари охирги йилларда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин ўртасидаги ўта ишончли сиёсий мулоқот туфайли тез суръатда ривожланаётганини қайд этди. Жумладан, Россия Федерацияси Президентининг ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи ва унда савдо-иқтисодиёт, энергетика, илм-фан, маданий-гуманитар, таълим, ижтимоий-меҳнат соҳаларида икки мамлакат ҳамкорлиги тўғрисида қатор ҳужжатлар имзоланиши барча йўналишларда кучли туртки берди. Шу муносабат билан икки томонлама ҳамкорликнинг барча масалаларини янада ривожлантиришда Комиссия саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласи Комиссия мажлисида қизиқиш уйғотган мавзу бўлди. Комиссия бу масалани батафсил кўриб чиқиб, таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришга, шунингдек икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон ва Россия парламентларининг юқори палаталарига кўмаклашишга қарор қилди.

Туризм соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан “зиёрат туризми” ташкил этилиши мажлис иштирокчилари эътибор қаратган кун тартибидаги яна бир масала бўлди. Муҳокама якунлари бўйича Комиссия туризм, шу жумладан зиёрат туризми масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон вва Россия томонидан тақдим этилган ахборотни маълумот учун қабул қилишга қарор қилди. Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенатининг ва Федерация Кенгашининг ихтисослашган қўмиталарига Ўзбекистон Республикасига зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича ахборот алмашишда ва аниқ тур-маршрутларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш топширилди.

Шунингдек мажлис доирасида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси ва 2019-2020 йилги тадбирлар режаси ижросининг бориши кўриб чиқилди. Муҳокама чоғида Комиссия аъзолари турли даражада ташрифлар алмашиш орқали парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан аниқ таклифлар билдирди. 2020 йилги амалий тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) тасдиқланди. Унда юксак даражадаги ташрифлар якунлари бўйича имзоланган битимлар ва эришилган келишувлар ўз вақтида амалга оширилишини биргаликда мониторинг қилишга кўмаклашиш, савдо-сотиқ, инвестициялар ва туризм соҳасида ҳамда бошқа йўналишларда минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Мажлисда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Парламентлараро комиссиясининг роли кўриб чиқилди. Бунда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари форумларини ўтказиш амалиётини давом эттириш, шунингдек Россияда бўлиб ўтадиган иккинчи Ҳудудлараро форумда иштирок этишни фаоллаштиришга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

Комиссия иши регламентига мувофиқ Комиссиянинг навбатдаги мажлисини 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Россия Федерациясида ўтказишга қарор қилинди.

Тадбир якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Парламентлараро комиссияси қарорини ҳамда 2019-2020 йилларда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга доир амалий тадбирлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться