Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда 5G мобил алоқа тармоғи жорий этилди
2019-09-26 | Технологиялар
2019 йил 25 сентябрь куни Ўзекспомарказ миллий кўргазмалар мажмуасида «ICTWEEK Uzbekistan АКТ ҳафталиги» доирасида ўтказиладиган анъанавий ICTEXPO ахборот коммуникация технологиялари кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
16-марта ташкил қилинаётган ICTEXPO кўргазмаси мамлакатимиз ва хориждаги юқори технологиялар соҳаси етакчи вакилларни бир жойга тўплади.
Президентимизнинг Ўзбекистонда 5G мобил алоқа тармоғини жорий этиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш доирасида «Coscom» МЧЖ маълумот узатиш тезлиги бўйича инқилобий ҳисобланган мобил алоқанинг бешинчи авлод технологиялари тармоғи - 5G'ни синовдан ўтказишни бошлади.
25 сентябрь куни пойтахтимизнинг “Ўзкўргазмасавдо" мажмуасида старт берилган “ICTWEEK Uzbekistan" АКТ ҳафталиги доирасида ҳар йили ўтказиладиган ICTEXPO ахборот ва коммуникация технологиялар кўргазмаси доирасида Ucell иштирокчилар ҳамда меҳмонлар учун янгилик тақдим этди.
25 сентябрь куни бошланган ICTEXPO ахборот ва коммуникация технологиялари кўргазмаси доирасида Ucell компаниясининг кўргазма стендида 5G бешинчи авлод истиқболи порлоқ, тезкор, кенг полосали ва симсиз уланиш технологиясининг мобил уяли радио алоқа тармоғини ишга тушириш учун рамзий тугмаси босилди.
Ушбу маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.
Ucell стенди павилон бўйлаб танишув сафари давомида рамзий бошлаш тугмачаси босилиб, кўргазма меҳмонларига 5G видеолари билан танишиш ва унинг имкониятларини синаб кўриш имконияти тақдим этилди. Ucell стендида VR кўзойнаклари ҳам намойиш этилди. Меҳмонлар унинг ёрдамида 5G технологияларидан фойдаланган ҳолда виртуал реаллик билан танишдилар.
Соҳа раҳбари ҳамда ҳафталик меҳмонлари: Беларусь Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири Константин Шулган, Амити университети президенти Атул Чаухан, АШҲ ижроия қўмитаси бош директори Нурудин Муҳитдиновлар кўргазма стендлари билан танишиб чиқишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги