Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UZIMEI

2019-09-19 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 847-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимизда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилмоқда.

2019 йил  1-апрелдан Ўзбекистон GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган мобил қурилмалар IMEI-кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш тизими ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида  фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида" 2019 йил 17 сентябрдаги  778-сонли қарорига асосан GSM стандартидаги мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш тартиби тасдиқланди.

  1. Ушбу тизим қуйдаги мақсадларни амалга ошириш имконини беради:
  2. Мобил қурилмаларнинг ўғриланишини ва улардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;
  3. GSMA халқаро стандартларига мос келмайдиган, инсон соғлиғига зарар келтирадиган сифациз мобил қурилмаларни сотувини олдини олиш;
  4. Ўзбекистон телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
  5. Мамлакатга мобил қурилмаларни ноқонуний йўл билан олиб кирилишнинг олдини олиш.

Мобил қурилмалар IMEI-кодлари жорий йилнинг 1-ноябрь ойидан  тизим операторига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться