Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистонда илк маслаҳат маркази очилди

2019-09-17 | Жамият

Бугунги кунда икки ярим миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари турли хориж давлатларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Уларнинг меҳнат миграцияси даврида муносиб иш жой ва шароитларга эга бўлиши, меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида чет элга кетишдан олдин бериладиган зарурий маслаҳатлар ҳамда ўқув машғулотлари муҳим амалий ёрдам бўлиб хизмат қилади.

2019 йил 16 сентябрь Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказида ана шундай Маслаҳат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу марказ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Мутахассисларни тайёрлаш ва кетишдан олдинги кўниктириш марказларини мувофиқлаштириш бошқармаси қошида ташкил этилган.

Очилиш маросимида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги координатори Джон Макгрегор бошчилигидаги делегация вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори в.б. Бахтиёр Турсунов ҳамда вазирликнинг бошқа масъуллари иштирок этди.

Маслаҳат марказига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали чет элга ишлашга кетмоқчи бўлган фуқаролар махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб қабул қилинади. Марказга қабул қилинган фуқароларга 7 иш куни давомида улар меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган давлатнинг тили, маданияти, тарихи ва қонунчилиги ўқитилади. Бугунги кунда марказда Корея Республикаси ва Россия Федерациясига ишга кетувчилар учун маслаҳат ва тайёрлов курслари мавжуд. Марказ 170 кишига мўлжалланган бўлиб, ётоқхона ва бошқа керакли шароитларга эга.

Маросимда вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори Джон Макгрегор сўзга чиқиб, хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун бу каби Маслаҳат марказларининг муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди.

Марказнинг очилиш маросими доирасида иштирокчилар, шунингдек, Маслаҳат марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться