Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоят ҳокими Туркиянинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди

2019-09-13 | Сиёсат

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 11 сентябрь куни Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди.

Учрашувда икки қардош давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг сўнгги йилларда жадал ривожланишга юз тутгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг сай"-ҳаракатлари ва ўзаро ишончга асосланган сиёсатлари, давлатларимиз раҳбарларининг ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги қатъиятлари бу борада асосий омил экани таъкидланди.

Меҳмонларга Наманган вилоятининг иқтисодий салоҳияти ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Ҳозирда Наманган вилоятида 19 та турк сармояли корхонанинг фаолият олиб бораётгани, текстил, қурилиш ҳамда туризм соҳаларида сўнгги даврда ҳамкорликнинг ортиб бораётгани, бироқ бу борада мавжуд фойдаланилмаган шериклик салоҳиятининг катта эканига эътибор қаратилди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот олган Меҳмет Сурейя Эр, Хайрулло Бозоровга “Сиз ҳоким сифатида яна нималарни ваъда қиласиз?” деб юзланди. Вилоят ҳокими, “Турк сармоядорлари Наманганда ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шароитни яратишга тайёрмиз" деб жавоб берди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр, икки давлат раҳбари томонидан белгиланган 5 миллиард долларлик ўзаро савдо ҳажми режасида Наманган вилоятининг улуши энг кўп бўлиши учун ҳар жиҳатдан кўмак беришга, тиббиёт, таълим, инвестициялар ҳамда саноат соҳаларида ҳамкорлик истагида бўлган Туркия компанияларини Наманганга йўналтиришга тайёр эканликларини билдирди.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси координатори Али Иҳсан Чағлар, вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар TIKA томонидан кенг қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Учрашувда Наманган халқаро аеропортига Туркиядан тўғридан тўғри учишларни йўлга қўйиш, Туркиянинг “Зираат" банкининг Наманган филиалини очиш каби масалалар ҳам ўртага ташланди. Хайрулло Бозоров, “Футболда ҳам ҳамкорлик қилишимиз керак, бизда ҳам Туркиядаги каби футбол жуда ривожланган" деб қўшимча қилди.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться