Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ банкининг хорижий ҳамкорлари сони кўпаймоқда
2019-09-10 | Иқтисодиёт
Айни пайтда Халқ банки «Савдони молиялаштириш» учун Польшанинг «Bank Gospodarstwa Krajowego» банкидан 20 миллион евро миқдорида кредит лимити олди.
Шунингдек, Ўзбекистон-Россия қўшма банки «Aziya-Invest Bank» акциядорлик тижорат банкидан «Савдони молиялаштириш» йўналишида 4 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит лимити олинди.
Ушбу кредит суммалари Халқ банки томонидан Ўзбекистонда савдо ҳажмини кенгайтириш ҳамда молиялаштириш, тадбиркорларга кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича мақсадли йўналтирилади.
Манба: ЎзА