Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспортёр корхоналар ва ишлаб чиқарувчиларга имкониятлар яратилди

2019-09-09 | Иқтисодиёт

Мамалакатимизда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларимизнинг сифати ва унинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу кунга қадар мамлакатимиздаги экспортёр корхоналарда халқаро ISO, GLOBAL GAP, Organic,  OEKO-TEX ва бошқа стандартларни жорий этиш ва  ушбу стандарт талаблари асосида сертификатлаштириш учун сарфланадиган харажатларнинг юқорилиги ишлаб чиқарувчига молиявий юк бўлиб келмоқда эди.

Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан бир қатор кўмаклар берилмоқда, яъни халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштириш харажатлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб бериладиган бўлди.

Халқаро ISO, GLOBAL GAP, Organic, стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчилар учун Европа, Осиё ва Ҳамдўстлик мамлакатлари бозорларида маҳсулотлари билан ўз ўринларини эгаллашга ва экспорт салоҳиятини оширишга имкониятлар яратади.

Бундан ташқари, сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялардан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларига, улар томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи  ҳам берилди.

Албатта бундай ҳаракатлар миллий маҳсулотларимиз сифатини ва жаҳон бозорларидаги мавқеини янада оширишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться