Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятида пахта теримини ташкил этиш бўйича янги тизим яратилмоқда

2019-09-09 | Жамият

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирокида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги дала марказида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад пахта терими мавсумида ишларни самарали ташкил этиш, ихтиёрий ёлланган теримчилар учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш, пахта терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларида фикр алмашиш ва шунга оид амалий кўрсатмалар беришдан иборат бўлди.

Семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 августдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган экспериментал намунадаги дала маркази (ҳашарчилар шаҳарчаси)даги шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, семинар куни Ховос Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги биносининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Замонавий шарт-шароитларга эга ушбу Марказ орқали эндиликда бандликни таъминлаш бўйича аҳолига янада сифатлироқ хизматлар кўрсатилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться