Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хориждаги Бухоро яҳудийлари Самарқанд меҳмони

2019-09-07 | Жамият

АҚШ ва Канададаги Бухоро яҳудийлари конгресси аъзолари юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Жойларда улар иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар, бизнес форумлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги Яҳудийлар қабристонида хотира ёдгорлик мажмуаси очилди.
 
Тадбирда АҚШ, Канада, Исроил, Россия, Австрия, Германия ва Австралиядан 300 га яқин Бухоро яҳудий диаспораси вакиллари иштирок этди.
 
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, АҚШ ва Канададаги Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Б.Кандов, Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Э.Шапиро ва бошқалар мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар қаторида 4 мингдан ортиқ яҳудийлар аҳил-иноқ истиқомат қилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масканнинг обод бўлишига ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирди.
 
Шунингдек, Самарқанд вилоят ҳокимлигида “Самарқанд вилояти ва Бухоро яҳудийлари вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро бизнес форум ўтказилди.
 
Форум аввалида вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд ва АҚШ ҳамда Канададаги Бухоро яҳудийлар конгресси ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун конгресс аъзолари ва америкалик ишбилармонларнинг бир гуруҳига ҳокимликнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.
 
Шундан сўнг, меҳмонларга мамлакатимизда, хусусан, Самарқанд вилоятида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни амалиётда кенг қўллаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Туризм, тиббиёт, қурилиш, косметология, заргарлик ва бошқа соҳалар бўйича Бухоро яҳудийлари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан таклифлар билдирилди.
 
– Биз Ўзбекистонда ўзимизни ўз уйимиздагидек ҳис қиляпмиз, – деди АҚШ ва Канададаги Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Б.Кандов. – Бу мамлакатда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмасмиз. Эришилаётган ютуқларни ҳам ўзимизникидек мамнуният билан қабул қиламиз. Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшиш истагида бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз, уларга кўмаклашишга тайёрмиз.
 
Форум доирасида маҳаллий тадбиркорлар фаолияти ва вилоятнинг инвестиция салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
 
Тадбир давомида маҳаллий тадбиркорлар билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Поделиться