Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика комиссияси Андижон вилоятига ташриф буюрди

2019-09-06 | Иқтисодиёт

Жорий йил 5 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси экспорт қилувчиларнинг муаммоларини чукур ўрганиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга амалий кўмак бериш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Сафар давомида комиссия таркибига кирадиган вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раxбарлари бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни билан танишиш, тадбиркорларнинг реал муаммоларини яқиндан ўрганиш ва минтақанинг фойдаланилмаган экспорт салоҳиятини баҳолаш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бу масалалар бўйича бириктирилган раҳбарлари ва ходимлари томонидан амалга ошириладиган маҳаллий саноат ва ташқи савдо шароитларини тизимли ва изчил таҳлил қилиш асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи масалалар ўрганилди.

Сўнгра, Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтказилган комиссия йиғилишида шу масала юзасидан бириктирилган ходимлар - туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосарлари экспортчилар билан олиб борилган ишларнинг оралиқ натижалари, экспорт фаолиятининг жорий ва прогноз кўрсаткичлари билан таништирдилар ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича истиқболли таклифларни билдирдилар.

Республика комиссияси аъзолари ва тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ўтказилган учрашув натижаларига кўра, эълон қилинган таклиф ва ташаббуслар асосида, келгусида амалга оширилиши керак бўлган хусусий ва тизимли масалаларнинг самарали eчимлари ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться