Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим муассасаси раҳбариятининг таълим сифатига шахсий жавобгарлиги кучайтирилади

2019-09-06 | Таълим

5 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Miran International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хамда БМТ Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш: Халқаро ёндашувлар ва Ўзбекистон тажрибаси" мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Мактабгача таълим, Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари, халқаро экспертлар ҳамда илғор маҳаллий мутахассислар иштирок этишди.

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли “Давлат таълим муассасалари хамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида юртимиздаги таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Семинарда сўзга чиққан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош бошқарма бошлиғи Аслиддин Одилов янги мезонлар илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда халқаро ва маҳаллий экспертлар хулосаларига асосан ишлаб чиқилганини таъкидлар экан, бундан буён ҳар бир таълим муассасасида ўзини-ўзи баҳолаш орқали ички таълим сифати аудити шакллантирилиши айтиб ўтди. Бунда таълим олувчиларнинг мактаб ҳаёти ва бошқарувига оид фикрлари даврий равишда ўрганилиши ва улар мактаб бошқарувида фаол иштирок этишлари, таълим сифатини баҳолашда мактабнинг ота-оналар, кузатув кенгаши, маҳалла, боғча ва олий таълим муассасалари билан мактабни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишларига асосий урғу берилиши маълум қилинди.

Тадбирда сўз олган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўлими бошлиғи Дипа Шанкар юртимиз таълим тизимидаги янгиликлар ҳақида шундай деди:

“Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мактаблар учун янги бинолар қурилди ва уларнинг моддий техник базаси мустаҳкамланди. Натижада ёшларнинг мажбурий таълимга қамраб олиш қарийб кўрсаткичи кўпгина ривожланган давлатларникида ҳам юқори кўрсаткичга қарийб 100 фоизга етказилди. Бироқ таълим сифатини баҳолаш бўйича изланишлар ўтказилмагани, ушбу йўналишда аниқ кўрсаткичлар йўқлиги сабаб мавжуд аҳволни ҳаққоний баҳолаш имкони йўқ эди. Сўнги 2 йилда эса ушбу йўналишдаги катта ислоҳотлар бошлаб юборилди. Хусусан Ўзбекистон ёшлари 2021-йилда (15-16 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур) халқаро тадқиқотларида иштирок этишларидан ҳам Ўзбекистон болаларнинг таълим олиш бўлган ҳуқуқининг қай даражада таъминланаётганлигини яъни сифатини текширишга ва бу борада халқаро миқёсида ишлашга тайёр эканлигини кўришимиз мумкин.”

Тадбирда таълим сифатини баҳолаш бўйича илғор хорижий тажрибалар ҳақида маъруза қилган халқаро консультант Мажена Рафалска хоним янги баҳолаш мезонлари аҳамияти ҳақида гапирар экан, уларнинг таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглар учун қўлланма бўлиб хизмат қилиши ҳар бир муассасага ўзи ортда қолаётган аниқ кўрсаткичлар билан ишлаш имкониятни яратилаётганлиги айтиб ўтди.

Семинар давомида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тегишли мутахассислари томонидан таълим сифатини баҳолашга янгича ёндашув, МТМларда таълим сифатини таъминлаш ва уни баҳолаш механизмлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тизими ҳақида маълумот берилди.

Якунда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда таълим сифатини бўйича лойиҳаларни муҳокама қилишди ҳамда келгусида ҳамкорликда ишлаш бўйича ишчи гуруҳлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться