Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланмоқда? Август ойи натижалари билан танишинг
2019-09-06 | Жамият
Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақида божхона постлари кесимида 2019 йил август ойи якунлари билан танишинг.
Экспорт
“Андижон” ТИФ божхона пости – 6 дақиқа 34 сония;
“Денов” ТИФ божхона пости – 10 дақиқа 47 сония;
“Қўнғирот” ТИФ божхона пости – 11 дақиқа 13 сония.
Импорт
“Жарқўрғон” ТИФ божхона пости – 20 дақиқа 20 сония;
“Муборак” ТИФ божхона пости – 28 дақиқа 7 сония;
“Асака” ТИф божхона пости – 33 дақиқа 28 сония.
Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси