Эртага, 6 сентябрь соат 11:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида 10-14 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Глобал тўқимачилик кунлари 2019» (Global Textile Days Tashkent 2019) муносабати билан ташкиллаштирилмоқда.
Анжуманда халқаро ташкилотлар, мутасадди вазирлик ва идора раҳбарлари ва ходимлари иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 telegram
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги