Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

2019-09-05 | Иқтисодиёт

2019 йил 4 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессияси бўлиб ўтди.

Сессия йиғилишида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 2 август куни бўлиб ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда, шунингдек 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди.

Сессияда қайд этилганидек, тадбиркорликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси мустаҳкамлашга эътибор берилаётгани, хусусан, ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилингани соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалалар ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қорақалпоғистонда тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 14 минг 346 тага етиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробарга кўп.

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 12 866 та субъектга 262 млрд. 330 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича кўрилган амалий чоралар натижасида жорий йилнинг 1 август ҳолатига 
1 трлн. 198 млрд. 740 млн.сўмлик 455 та лойиҳа ишга туширилиб, 3 625 та янги ишўринлари яратилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда, фаолиятини тўхтатган кичик бизнес субъектларининг фаолиятини қайтадан тиклаш, уларнинг негизида янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан аниқ ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, олиб борилган ишлар натижасида жами биргина жорий йилнинг август ойида 562 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланди. Бунга мисол тариқасида Кегейли туманидаги “BAXTLI JER AYMAGI” МЧЖ фаолияти тикланди ҳамда Шуманай туманидаги “NNN Promservis” МЧЖ томонидан мебель ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилганлигини кўрсатиш мумкин.

Сессияда таъкидланганидек, шакллантирилган рўйхат асосида ҳар бир тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатмаслик сабабларини таҳлил қилиш, таҳлиллар асосида фаолиятини тиклаш имкони бўлган тадбиркорлик субъектлари билан манзилли ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, ўрганишлар мобайнида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани билан бирга, ер участкаларини ажратиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш борасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди.

Тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмасидан, кредит ва бошқа молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир масалалари ҳудудий бошқурув органларининг ваколатлари доирасида ўз вақтида ҳал этилмагани натижасида ўтган 8 ойда 519 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тугатилгани ҳам танқид остига олинди.

Кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредит маблағларидан самарали фойдаланиш, тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларнинг бозорини топишгача бўлган жараёнда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда тижорат банклари раҳбарларининг масъулиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Сессияда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларига қайта иш бошлаши учун имкониятлар яратиб бериш, улар дуч келаётган тўсиқларни амалий кўмак билан бартараф этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижроси учун масъуллар белгилаб олинди.

Тадбиркорларга ер майдони ажратишнинг энг қулай, очиқ ва осон йўли жорий этилгани, ер майдонлари фақат “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо орқали ажратилиши билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосарининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться