Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижий ОТМларидан ўқишни кўчириш учун масофавий онлайн тeст синовлари ўтказилмоқда

2019-08-30 | Таълим

Республика бўйлаб  хорижий олий таълим муасссасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган талабалар учун масофавий онлайн тест синовлари бўлиб ўтмоқда.  

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида жорий йилнинг 28-30-август кунлари 2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказилмоқда.

Мазкур имтиҳон жараёнлари махсус инновацион технологиялар билан таъминланган хоналарда шаффоф тарзда бўлиб ўтмоқда. Тест топшираётган талабаларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари ушбу жараённи бевосита кузатмоқдалар.

Имтиҳон жараёнларида иштирок этаётган талабалар ҳамда ота-оналар мазкур жараённинг тўғри ташкиллаштирилганини ҳамда шарт-шароитлар етарли даражада таъминланганини таъкидлаб, миннатдорчилик билдиришди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикаси барча ОТМ учун 2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказилди.

Масофавий онлайн тест синовлари белгиланган график асосида имтиҳонлар икки навбатда: соат 07:30 ҳамда 11:30 да бўлиб ўтди.

- Мен ўтган йили К.Жубанов номидаги Ақтобе минтақавий давлат университетининг қозоқ тили ва адабиёти таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган эдим. Ўзим Қорақалпоғистон Республикаси Қунғирот туманида яшайман. Менга четда ўқиш ноқулайлик туғдираётган эди. Шу сабабли ўқишимни ҚҚДУнинг қозоқ тили ва адабиёти таълим йўналишида давом эттиришим учун онлайн тест топширдим. Албатта, мамлакатимизда яратилган бундай шарт-шароитлар биз сингари ёшларга катта имкониятлар беради,-дейди Қ.Қантарбаев.

Ҳақиқатдан ҳам олий таълим тизимидаги бундек ислоҳотлар, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу бугунги кунда ўз самарасини бериб келмоқда.

29 август куни Урганч давлат университетида 2019/2020 ўқув йилида хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ёки кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган талабгорлар учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказилди.

Онлайн тест синовлари соат 7:30 дан 18:30 гача давом этди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться