Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хелена Фрейзерни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
2019-08-30 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги улкан хизматлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фондини ташкил этиш ва самарали фаолият юритишини таъминлаш тўғрисидаги республикамиз ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшган салмоқли ҳиссаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришлари шароитида аҳоли саломатлигини асраш, энергия ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат бошқаруви ва иқтисодий ўзгаришларни чуқурлаштириш соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол иштироки учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2019 йил 29 август
Манба: ЎзА