Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Владимир Львович Тюрденевни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
2019-08-30 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантиришдаги улкан хизматлари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни ҳамда икки мамлакат ҳудудий бирликларининг ўзаро муносабатларини кенгайтириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, манфаатли ва истиқболли молиявий-техник ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти, республикамиз учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги кўмаги, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Львович Тюрденев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2019 йил 29 август
Манба: ЎзА