Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижий ОТМларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказиладиган ОТМлар белгиланди

2019-08-28 | Таълим

2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:

1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);
2. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);
3. Тошкент молия институти (ТМИ).


Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:

1. Наманган давлат университети (НамДУ);
2. Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:
Жиззах политехника институти (ЖизПИ).

Қашқадарё вилояти бўйича:
Қарши давлат университети (ҚарДУ).

Сурхондарё вилояти бўйича:
1. Термиз давлат университети (ТермДУ).
 
Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:
1. Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).

Хоразм вилояти бўйича:
1. Урганч давлат университети (УргДУ).
 
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).

Диққат: Тест топширувчилардан тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.

Манба: ЎзА

Поделиться