Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамюртимизни олийҳиммат иши учун тақдирлади

2019-08-28 | Жамият

2019 йилнинг 25 август куни мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консули Фариддин Насриев йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга ёрдам беришда мардонавор ҳаракати учун Ўзбекистон фуқароси Данил Юлдашевга ташаккурнома топширди.

2019 йилнинг 17 август куни Пермь шаҳрида шаҳар автобуси ЙТҲга учраб бинога урилди. Натижада бир одам ҳодиса жойида вафот этди, 32 дан ортиқ шахслар жароҳат олди. Машғулотга кетаётган ҳамюртимиз тўхтади ва мардонавор ёрдам беришни бошлади. У қийшайиб кетган орқа эшикларни бузиб автубусдан одамларни олиб чиқишни бошлади ҳамда ўтиб кетаётган машиналар ҳайдовчиларидан жароҳатланганларни касалхонага элтишни сўради. У “тез ёрдам" келганидан сўнг ҳам шифокорларга ёрдам беришда давом этди.

Данил Юлдашев Тошкентдан Пермга кўчиб борган. У ерда ўрта таълимни олган ва ҳозирда ишламоқда. Бокс билан шуғулланади. Унинг қариндошлари Ўзбекистонда яшайди.

Бош консулхонада Ўзбекистон фуқаросига мадонавор ҳаракати ва инсонпарварлиги учун ташаккурнома топшириш маросимида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ҳамда олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродулло Холмуҳамедов иштирок этди ва ташаккурномага имзо чекди.

Аввалроқ Данил Юлдашев инсонларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъийлиги учун Пермь ўлкаси губернатори Максим Решетниковдан миннатдорлик хати олди. Ҳамюртимизнинг ЙТҲдаги жасорати Россия ОАВларида кенг ёритилди

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться