Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида имтиҳон топширган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари диққатига

2019-08-27 | Таълим

Жорий йилнинг 21-26 август кунлари атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактабларида (шунингдек, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларида) Давлат тест маркази томонидан 2019-2020 ўқув йили учун саралаш тест синовлари ўтказилди.

Тест синовларида жами 30526 нафар, жумладан, 1160 нафар ўқувчилар ижод мактабларида, 16912 нафар ўқувчилар ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида, 12454 нафар ўқувчилар ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларида ўз билим ва иқтидорини намойиш қилишди.

Ўтказилган тест натижалари 2019 йил 30 август куни Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти (www.uzedu.uz)да эълон қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться