Бугун соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтади.
Тадбирда "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш муддати, Ўзбекистон Республикасининг улуши, ОТБ қарз маблағлари ва қарз ҳамда фоизларни тўлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам ахборот берилади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги