Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳрибонлик уйида байрам

2019-08-22 | Жамият

Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллиги айёмига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан жойларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда фахрий қоровул қўшинлари шахсий таркиби ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон” шиори остида байрам дастури ташкил этилди.
 
– Бу йилги ёзги дам олиш мавсуми биз учун совғаларга, яхши тадбирларга бой бўлди. Яқиндагина Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлик” оромгоҳида дам олиб келдик. Ўзим мусиқа асбобларини чалишга жуда қизиқаман. Шунинг учун мусиқа тўгарагига қатнаяпман. Ҳозир мустақил куй ижро эта оламан. Мана, янги ўқув йили бошланиши арафасида турибмиз. Бу йил мактабимизда ўтадиган тадбирларда ўз фаоллигимни кўрсатмоқчиман. Келажакда эса таниқли оркестр бўлишни хоҳлайман –дейди Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Максем Аҳмедов.
 
Тадбир дастурида Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Байрамона кайфият ила болажонлар офицер ва курсантлар билан биргаликда рақсга тушишди. Турли қизиқарли ўйинлар ўйнашди. Саҳнавий чиқишлар, хор жамоаларининг мусиқали бадиий қисмлари болаларни янада хушнуд қилди.
 
Тадбир сўнггида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.
 

Дилобар МАМАТОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться