Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун махсус тест

2019-08-21 | Жамият

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун 2019 йил 21 августдан 29 август кунигача бўлиб ўтадиган махсус тест имтиҳони тўғрисида

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан, Сиздан рўйхатда кўрсатилган сана ва вақтга махсус тест имтихонига келишингиз сўралади.

Диққат эслатма!!!

Фуқаролар махсус тест имтихонига фуқаролик ёки хорижга чиқиш паспортлари билан келишлари лозим (рўйхатда кўрсатилган паспорт).

Фуқаролар махсус тест имтихонига белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келишлари ва рўйхатдан ўтишлари лозим.

Махсус тест имтихони бўлиб ўтадиган манзил:

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 47 уй. “Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни мухофаза қилиш коллежи” биносида. Мўлжал: “Афруз” тўйхонаси.

Маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: 99871-200-00-61, 99871-202-33-55.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться