Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Очиқ маълумотлар порталини ривожлантириш, мамлакатнинг инвестиция кўрсаткичлари таҳлили

2019-08-20 | Жамият

2019 йилнинг 20 август куни Миллий матбуот марказида “Очиқ маълумотлар порталини ривожлантириш, мамлакатнинг инвестиция кўрсаткичлари таҳлили" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Тадбирда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоят статистика бошқармалари вакиллари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)да ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул этиб белгиланди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур қарорнинг 4-иловасига асосан, алоҳида таркибий индикаторлар бўйича Статистика салоҳияти индексида мамлакатнинг ўрнини яхшилашга оид «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитасига қуйидаги вазифалар юклатилди:

- Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштиришнинг аниқ муддатлари ва шаклларини белгилаган ҳолда очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини тасдиқлаш;

- Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан очиқ маълумотларнинг жойлаштирилиши ва мунтазам янгилаб турилиши устидан доимий мониторинг қилинишини таъминлаш;

- Халқаро маълумотлар базаларини қўшимча равишда ўрганиб чиқиш ва ахборотнинг янги параметрларини ишлаб чиқиш чораларини кўриб, кейинчалик уларни очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатига киритиш;

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдан бошлаб «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» халқаро рейтингларида иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш каби масалалар шулар жумласидандир.

Мазкур қарордан келиб чиқиб, Очиқ маълумотлар пухталиги модели ("Open Data Maturity Model") ҳамда бошқа халқаро амалиётлар асосида давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда натижаларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълуотлар порталида эълон қилиб бориш вазифаси белгиланган.

Очиқ маълумотлар тўпламининг умумлаштирилган рўйхати 3 тилда яъни, ўзбек, рус ва ингилиз тилларида порталда жойлаштириш муддатлари ва шаклларини белгиланган ҳолда ишлаб чиқилди ва 2019 йил 31 май санасида тасдиқланди, 2016 йилда тасдиқланган рўйхатдаги маълумотлар тўплами 232 тани ташкил қилган бўлса халқаро тажрибалар ва маълумотлар базасини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган янги рўйхатдаги маълумотлар тўпламлари 1473 тага етказилди.

Олиб брилаётган кенг кўламли инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган ислоҳотлар натижасида жорий даврда асосий капиталга инвестицияларнинг ҳажми 85,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин ўсиш, яъни 58,9 % га ўсиш кузатилди.

Жорий даврда марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг улуши ўтган йилнинг мос давригаги улушига қараганда 11,6 % пунктга кўпайиб, 31, % ни  ёки 26841,3 млрд. сўмни ташкил этди.

2019 йилнинг 6 ойи мобайнида ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми жадал ўсиб, 14389,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бу 2018 йилнинг мос давридаги жами асосий капиталдаги улушга нисбатан 5,1 % пунктга кўпайиб, 16,8 % ни ташкил этди.

Матбуот анжумани якунида давлат статистика органларида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикасида бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва ислоҳотлар тўғрисидаги очиқ ва ҳаққоний маълумотларни халқаро ташкилотларнинг маълумотлар базаларида ҳамда етакчи халқаро рейтингларда акс эттирилишини таъминлаш эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Матбуот анжуманида Давлат статистика қўмитаси мутахассислари ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться